eye
Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан халқаро анжуманда иштирок этмоқда
Қозоғистон Республикаси Конституциявий судининг раиси Э.Азимованинг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов ва судья Р.Исмайлов 2023 йил 7 - 8 сентябрь кунлари Остонада Қозоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган “Конституциявий одил судлов: адолат, эркинлик ва қадр-қиммат барча учун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

 Мазкур анжуманда Қозоғистоннинг давлат тузилмалари раҳбарлари,  хорижий мамлакатлар конституциявий назорат органлари вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва таниқли ҳуқуқшунос олимлар иштирок этмоқда.

Шунингдек, анжуманда иштирокчи мамлакатлар вакиллари томонидан ўз мамлакатларида конституциявий одил судлов соҳасидаги бўлиб ўтган сўнгги муҳим ўзгаришлар ҳақида ахборот алмашиш, ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларни муҳокама қилиш, Европа Кенгашининг Венеция комиссияси ва конституциявий-ҳуқуқий масалаларга ихтисослашган бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш