eye
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг очиқ суд мажлиси ҳақида

Aввал хабар қилинганидек бугун, 2023 йил 13 март куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг суд мажлиси бўлиб ўтади (Тошкент шаҳри, И.Каримов кўчаси, 43-уй).

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорининг (иловаси билан) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Суд мажлиси Ozbekiston 24”, “Ozbekiston телерадиоканаллари, Uzreport телеканали ва OzMTRKнинг YouTubeдаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш