eye
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди делегацияси Осиё конституциявий судлари ва унга тенглаштирилган институтлари ассоциацияси V Конгрессида иштирок этди
Конституциявий суди раисининг ўринбосари А.Ғафуров бошчилигидаги делегация 18-20август кунлари Мўғулистон Республикаси пойтахти Улан-Батор шаҳрида Осиё конституциявий судлари ва унга тенглаштирилган институтлари ассоциациясининг “Осиёда конституциявий одил судлов соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар” мавзусидаги V Конгрессида иштирок этди. Конгресида Ассоциацияга аъзо 20 мамлакатидан келган конституциявий назорат органлари раҳбарлари ва ходимлари, халқаро ташкилотлар вакиллари (100 киши) гибрид форматда (онлайн ва офлайн) иштирок этди.

Конституциявий назорат органлари вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар Конституциявий судлар фаолиятида Конституцияни талқин қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, халқаро ҳуқуқ нормаларини суд амалиётида қўллаш, ҳокимиятлар тенглиги ва бир-бирини тийиб туриш принципларини рўёбга чиқариш механизмлари ҳамда бу соҳадаги муаммолар ҳақида фикр алмашдилар.

Конгрессда Конституциявий суд раисининг ўринбосари А.Ғафуров“Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар: конституциявий назорат ривожланишининг янги босқичи” мавзусида маъруза қилди. Тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақида батафсил ахборот берилди. Конгресс иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтаётган конституциявий ислоҳотларни қизиқиш билан кузатиб бораётганлиги, бу ислоҳотлар ўз навбатида Конституциявий суднинг конституциявий назорат фаолиятини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари А.Ғафуров Мўғулистон Республикаси Конституциявий суди раҳбарияти билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш тўғрисида ҳам фикр алмашдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш