eye
Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувватлаш” минтақавийдастури ҳамда Германия Федератив РеспубликасинингЎзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди
2022 йилнинг 20 апрель куни Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)“Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувватлаш” ҳудудий дастури ҳамда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Замонавий маъмурий ҳуқуқ йўлида”мавзусидадавра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Германиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер, Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) раҳбари Йорг Пуделька, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги,Тошкент давлат юридик университети вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон ваГермания ўртасидаги дипломатик муносабатлар1992 йилда ўрнатилиб, мамлакатларимиз ўртасида жамият ҳаётининг барча жабҳаларида: сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда. Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) раҳбари Йорг Пуделька “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни қўллаб-қувватлаш” GIZ минтақавий дастурининг ўзига хос хусусиятлари, ушбу дастур доирасида амалга оширилган ва оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди. 

Тадбирда сўз олган Конституциявий суд раиси М.AбдусаломовГерманиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг яқин ҳамкорларидан бўлиб, 2021 йилда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳамда Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)раҳбарияти ўртасида расмий учрашувлар амалга оширилиб, бир қатор келишувларга эришилганлиги тўғрисида айтиб ўтди.

Шунингдек 2021 йил июнь ва декабрь ойлари орасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва GIZ минтақавий дастури қўшма тадбирлар дастуриасосида амалга оширилган ишлар ҳақида  тўхталиб ўтди.

Тадбирда конституциявий шикоят институти миллий қонунчиликдаги янгилик экани, уни амалиётда қўллаш борасида ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш муҳим экани тўғрисида фикрлар билдирилди. Шу ўринда GIZ минтақавий дастури доирасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, яъни конституциявий шикоят институтини такомиллаштиришда тегишли тадқиқотларни амалга ошириш, бу йўналишда судья ва экспертларнинг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар илгари сурилди.

Давра суҳбати жонли мулоқот ва ўзаро ҳурмат муҳитида ўтди.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг

Девони

Xatolik haqida ma'muriyatga xabar berish