Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниши назарда тутилган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳамда Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳисоботлари дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Мажлисда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссиялари раислари, экспертлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конститкциявий Қонуннинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини кенгроқ ҳимоя қилишга хизмат қилади.