Жорий йилнинг 7 март куни Конституциявий судда Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Конституциявий суд раиси М.Абдусаломов очиб, жамоада меҳнат қилаётган хотин-қизларни байрам билан қизғин қутлади.
Мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, хусусан аёлларни эъзозлаш бу азалий қадриятимиздир. Бугунги кунда парламент ҳар икки палатасида аёл вакилалар сони ошгани, таълим соҳасида ҳам қизларга берилаётган эътибор шахсан Президент раҳбарлигида амалга оширилаётганини таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида бугунги кунда 10 нафар хотин-қизлар фаолият юритиб келмоқда. Улар Конституциявий суд фаолиятини тизимли йўлга қўйиш ва такомиллаштиришда муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Тадбирда сўзга чиққанлар 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан билдирилган табрикларда хотин-қизлар самарали фаолият юритишлари учун учун зарур шароитларни яратиб бериш устувор йўналиш сифатида намоён бўлиши таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди