5 март куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020 йил февралидан 2025 йил февралигача бўлган даврдаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Конституциявий суд раиси ўринбосари А.Ғафуров, Конституциявий суд касаба уюшмаси раиси А.Рахманов ва Конституциявий суднинг судья ва ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси А.Рахманов ўтган 5 йил давомида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, жамоа шартномасидаги бандларнинг бажарилиши, ходимларга яратилган имтиёз ва шарт-шароитлар, шунингдек, молиявий ҳисоботлар тўғрисида ахборот берди.
Шундан сўнг меҳнат жамоаси томонидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси, хотин-қизлар комиссияси раиси, ижроия қўмита аъзолари ва назорат-тафтиш комиссияси таркиби сайланди. “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га асосан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси А.Рахманов меҳнат жамоаси томонидан қайта сайланди.
Бошланғич касаба уюшма ташкилоти аъзолари томонидан ўтган давр мобайнидаги фаолият юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга қаратилган таклифлар илгари сурилди.
Конституциявий суд
Касаба уюшмаси