2025 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Конституциявий суд судьялари К.Камилов ва А.Рахмановлар талабаларга Ўзбекистон Республикаси суд тизими, Конституциявий суд фаолияти йўналишлари, конституциявий одил судловни таъминлаш, фаолиятининг ҳуқуқий асослари, мазмун-моҳияти, конституциявий шикоят институти, Конституциявий судга масала киритиш тартиби ҳамда умумий юрисдикция судларидан Конституциявий суднинг фарқли жиҳатларини гапириб берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси талабларининг Конституциявий суд судьялари билан учрашувлари мунтазам равишда ташкил этиб келинади. Бундай тадбирлар талабалар олган назарий билимларини мустаҳкамлаш, конституциявий одил судловга оид билимларни янада бойитишга хизмат қилмоқда.
Тадбирда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат ва жамият ҳаётини модернизация қилиш ва мамлакатда конституциявий қонунийлик муҳитини янада мустаҳкамлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлгани таъкидланди. Асосий қонун давлат органларининг фаолиятини демократлаштиришга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларни яратгани қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди