eye
“ИБРАТ МАКТАБИ” туркумидаги икки китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан тизимда узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган фахрийларнинг намунали ҳаёт йўли ҳақида “Ибрат мактаби” туркумидан китоблар нашр қилиниб келинмоқда. Мазкур анъана доирасида 20 декабрь куни иккита китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Ҳар икки китоб таниқли журналист Арслон Эшмуродов қаламига мансуб бўлиб, суд-ҳуқуқ тизимида узоқ йиллик меҳнатлари билан танилган инсонлар фаолиятига бағишланган. 

“Шарафли йўл соҳиби” китоби Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, давлат ва жамоат арбоби Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг ҳаёти ва серқирра фаолияти ҳақида сўзлайди.

“Саҳродай кенг, дарёдай тошқин” деб номланган китоб эса, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг раиси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган юрист Парахат Айтниёзовнинг  умр йўли ёритилган. 

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, Олий суд, Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси, Бош прокуратура, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Судьялар олий мактаби вакиллари, суд-ҳуқуқ тизими фахрийлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди. 

Тадбир иштирокчилари китоб қаҳрамонлари ҳар бир инсон, биринчи навбатда ҳуқуқшунослар учун ҳавас қилгулик ҳаёт йўли, тинимсиз меҳнати билан ўз сўзи ва ўрнига эга бўлган инсон эканликларини тилга олдилар. 

 

 Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш