eye
Конституциявий суд фахрийси “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарғиботга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқаролар, ташкилотлар вакиллари ҳамда ташкилотлар «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Кўкрак нишони 2024 йил 13 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Миллий марказ директори А.Саидов томонидан тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.  

Кўп йиллар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси лавозимида самарали меҳнат қилиб келган Конституциявий судининг фахрийси Бахтияр Шамсутдинович Мирбабаев “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.  

Конституциявий суд жамоаси Бахтияр Шамсутдиновични конституциявий одил судловни таъминлаш соҳасидаги кўп йиллик меҳнатларининг эътирофи билан қутлайди ҳамда мустаҳкам соғлик, узоқ умр, фарзандлар бахту камолини кўриб юришни тилайди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш