28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида “Ўзбекистон Республикaси Конституцияси - демокрaтик, ҳуқуқий, ижтимоий дaвлaтнинг ишончли кaфолaти” мaвзусидa илмий-амaлий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис Сенати, Марказий сайлов комиссияси, вазирлик ва агентликлар вакиллари ва ОAВ вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов конференция очилишида Кириш сўзи билан иштирок этиб Ўзбекистон Конституциясининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашдаги аҳамияти, ўрни ва роли ҳақида, янгиланган Конституциянинг моҳияти, янги нормалари юзасидан фикрлар билдирди. Шунингдек, Академиянинг Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректори A.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари М.Ходжаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова ҳам кириш сўзи билан иштирок этиб, Бош Қомуснинг қонунчилик тизимидаги ўрни ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва самараси тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Бош Қомусимиз дунёдаги энг ривожланган, демократик давлатлар конституцияларидан ўзининг инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш кўпроқ эътироф этилганлиги билан ажралиб туриши таъкидланиб, унинг мазмун-моҳиятини оммага етказиш борасидаги бажарилаётган ишлар хусусида тўхталдилар.
Конференция ишида Конституциявий суд судьяси А.Рахманов “Конституциявий ислоҳотлар бош ғояси ва конституциявий янгиликлар – Янги Ўзбекистонни барпо қилиш стратегиясини амалга оширишнинг мустаҳкам сиёсий-ҳуқуқий асоси” мавзусида маъруза билан иштирок этди.
Илмий-амaлий конференцияда маъруза билан ёки музокарада иштирок этганлар Конституциямизнинг демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлатни қуришдаги аҳамиятини таъкидлаб, Бош Қомусимиз нормаларини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш, унинг нормаларини тўғридан-тўғри қўллаш борасида фикрлар билдирдилар.