eye
Ўзбекистон – Хитой: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг бугуни ва истиқболлари

29 июль куни Инсон ҳуқуқлари  бўйича  Ўзбекистон  Республикаси  Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги глобал трендлар ва минтақавий хусусиятлар: Ўзбекистон-Хитой назарияси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги Академиялари, Тошкент Давлат юридик университети, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этди. Тадбирда давлат органлари, илмий-таълим муассасалари ва нодавлат ташкилотлардан  жами 40 дан ортиқ эксперт қатнашди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари Асқар Ғафуров “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолияти” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган тадбирда томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш