eye
Конституциявий суд “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 86-моддаси биринчи қисмига шарҳ бериш ҳақида қарор қабул қилди

2024 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ўз ишини давом эттирди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 86-моддаси биринчи қисмига расмий шарҳ бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди.  

Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Адлия вазирлиги вакиллари, шунингдек Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди масалани ҳар томонлама кўриб чиқиб, тегишли қонун ҳужжатлари ва ишга доир барча материалларни таҳлил қилиб, мазкур масалага оид хорижий тажрибани ўрганиб, шунингдек Конституциявий суд ҳузуридаги Илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари фикрларини тинглаб, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 86-моддаси биринчи қисмига шарҳ бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Мазкур қарор “Халқ сўзи” газетаси, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва Конституциявий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш