eye
Меморандум ижросини таъминлашда самарали ҳамкорлик

2023 йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган.

Меморандум доирасида Конституциявий суд амалиёти билан таништиришга ўқитувчи ва талабаларни жалб қилиш, конституциявий одил судловга оид долзарб мавзулар рўйҳатини яратиш ва ушбу мавзулар бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш, Конституциявий суд фаолияти ва бугунги кунда мавжуд долзарб муаммоли мавзулар бўйича илмий мақолалар, монографиялар тайёрлаш ва нашр этиш, республика ва халқаро миқёсдаги илмий ва амалий семинар, конференция ва давра суҳбатлари ташкил этиш каби мақсад ва вазифалар амалга ошириб келинмоқда. 

Университетда Конституциявий суднинг мамлакат суд тизимида тутган ўрни, конституциявий назорат ва конституциявий шикоят институти ҳақида  талабаларга дарс соатлари, магистратура тингловчиларига маҳорат дарслари   белгиланган бўлиб, бунда Конституциявий суд судьялари мунтазам равишда  талабалар билан очиқ мулоқот тарзида маърузалар ўқиб келишади. 

Навбатдаги очиқ мулоқот 15 март куни университетнинг Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва адвокатура кафедраси томонидан ўтиладиган “Суд ҳокимияти” модули доирасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди” мавзуси бўйича маҳорат дарси ташкил этилди. Маҳорат дарсида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси, ю.ф.н. Рахимов Абдуманноб Кузиевич иштирок этди. 

Маҳорат дарсида А.Рахимов томонидан мамлакатимиз суд ҳокимияти тизимида Конституциявий суднинг тутган ўрни, конституциявий назорат институтининг аҳамияти, Конституциявий суд ваколатлари ва унинг вазифалари, шунингдек Конституциявий суд фаолиятининг ўзига хос томонлари ҳақида маълумот берилди.

Маҳорат дарси қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди. Талабалар томонидан берилган саволларга амалиётчи мутахассис томонидан атрофлича жавоблар берилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш