eye
Анқарада суд мустақиллиги – адолатли судлов ҳуқуқининг кафолати мавзуси муҳокама қилинди

2023 йил 18-21 сентябрь кунлариТуркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилганОсиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлар ассоциациясининг Суд мустақиллиги адолатли судлов ҳуқуқининг кафолати” мавзусидаги 11-ёзги мактаб дастуридаЎзбекистон Республикаси Конституциявий суди девони раҳбари Н.Саид-Газиева вакатта эксперт Х.Абдурахманов иштирок этди.

Тадбирда 26 давлатдан 50 дан зиёд вакиллар ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди вакиллари қатнашдилар(онлайн ва офлайн).

Тадбир иштирокчилари Конституцияда суд мустақиллигига оид нормалар мазмуни ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва роли, суд-ҳуқуқ тизимида қўлланилишига оид мавзуларда маърузалар тингладилар.Иштирокчилар конституциявий назорат органлари фаолиятида Конституцияни талқин қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, халқаро ҳуқуқ нормаларини суд амалиётида қўллаш, ҳокимиятлар тенглиги ва бир-бирини тийиб туриш принципларини рўёбга чиқариш механизмлари ҳамда бу соҳадаги муаммолар ҳақида фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Конституциявий судидевони раҳбариН.Саид-Газиева“Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар ва конституциявий назоратни ривожлантириш”мавзусида маъруза қилди. ЯнгиланганЎзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унга киритилган муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида батафсил гапириб берди. Шунингдек,2021 йил 27 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг асосий жиҳатлари ҳамда конституциявий шикоят институтиниқўллаш амалиёти ҳақидамаълумот берди.

Тадбир якунида Туркия Республикаси Конституциявий судининг раиси, профессор Зухту Арслан иштирокчиларга сертификатлар топширди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш