eye
Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигива Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати биланбўлиб ўтган халқаро анжуманда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 7-8сентябрь кунлари ҚозоғистонРеспубликаси Остона шаҳридаҚозоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг28 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати биланбўлиб ўтган Конституциявий одил судлов: адолат, эркинлик ва қадр-қиммат барча учун мавзусидаги халқаро конференциядаиштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаевнинг халқаро конференция иштирокчиларига табрик сўзиўқиб эшиттирилди.Конференция очилишида Венеция комиссияси Президенти Клер Бази Малори видеомурожаат, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси раиси И.Рогов, Европа Иттифоқининг Қозоғистон Республикасидаги делегацияси бошлиғиКестутис Янкаускаслар  кириш нутқи билан иштирок этдилар.

Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов “Конституциявий назорат – ҳуқуқий давлатнинг асосий кўрсаткичларидан бири сифатида” мавзусида маъруза қилди. Маърузада мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ҳақида батафсил ахборот берилди. Жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтган Референдумда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормалар, шунингдек Конституцияда илк бор белгиланган конституциявий шикоят институтининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Халқаро конференция доирасида 8 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Конституциявий судидаТурк дунёси конституциявий юрисдикциялари конференциясининг(TURK-AY)III мажлиси бўлибўтди.Унда Озарбайжон, Туркия,Ўзбекистон,Қозоғистон,Қирғиз республикалари Конституциявий судлари делегация раҳбарлари иштирок этди.Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди раиси Э.Азимова меҳмонларни қутлар экан,TURK-Ay доирасида конституциявий назорат органларининг ҳамкорлиги ва тажриба алмашиши муштарактарих ҳамда маданиятни бирлаштирган туркий халқлар учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.  Тадбирда ходимларнинг касбий малакасини ошириш бўйича семинарлар ташкилэтиш,TURK-AY расмий веб-сайтини яратиш, фуқароларнинг конституциявий шикоятларини кўриб чиқиш ва конституциявий назорат соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов TURK-AYдоирасида ҳамкорлик қилишда аъзо давлатлар томонидан узоқ муддатли иш-режа қабул қилиш ва ўзаро ахборот алмашинувини янада такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди ўртасида
Ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Қозоғистон РеспубликасиПарламентининг Сенати Спикери М.Ашимбаев Конституциявий судларининг делегация раҳбарлари билан учрашди. Сенат Спикери делегация раҳбарларини Парламентнинг қонунчилик фаолиятибилан таништирди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судираиси М.Абдусаломов Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотлар, навбатдан ташқари Президент сайлови, Конституциявий суд ва Парламентнинг ўзаро муносабатлари ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди делегациясининг
халқаро конференцияда иштироки Ўзбекистон ва ҚозоғистонКонституциявий судларининг ўзаро икки томонлама муносабатларини ривожлантиришга, ҳамкорлик Меморандуми имзоланиши фаолиятни аниқ мақсадларга йўналтиришга, хорижий давлатлардан илғор тажрибаларни ўрганиш ва фаолиятга имплементация қилишга хизмат қилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш