eye
Туркий давлатларнинг конституциявий судлари йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йил 4 июлда Боку шаҳрида Туркий дунё констуциявий юрисдикциялари конференцияси (TURK-AY)нинг биринчи йиғилиши  бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда раислик қилувчи Туркия Республикаси Конституциявий суди ташаббуси билан келгусида амалга ошириладиган масалалар муҳокама қилинди.  

2022 йил 27 апрелда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг конституциявий назорат органлари томонидан “Истанбул декларацияси” қабул қилинган эди.

Туркий давлатлар конституциявий судлари 2022 йил 24 декабрда ўзаро ҳурмат ва судлар мустақиллиги тамойилига таянган ҳолда, қардош давлатлар конституциявий судлари томонидан конституциявий одил судлов ва қонунчилик амалиётига оид тажриба алмашиш ҳамда ўзаро манфаатли масалаларни биргаликда муҳокама қилиш, дини, тили ва дили бир қардош халқларнинг маданий ва маънавий меросидан фойдаланиш имкониятларини оширишга хизмат қилувчи Туркий дунё констуциявий юрисдикциялари конференцияси (TURK-AY) ўзаро халқаро ҳамкорлик органи таъсис этилган.

Туркий дунё конституциявий судлари конференцияси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали ҳамкорлик қилишдан иборатдир.  

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш