eye
Ўзбекистон Конституциявий суди делегацияси Озарбайжон Конституциявий судининг 25 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этмоқда

2023 йилнинг 4 июль куни Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Конституциявий судининг 25 йиллигига бағишланган “Конституциявий нормаларни қўллаш орқали қонунчиликнинг ривожланиши” мавзусида халқаро конференция бўлди. Озарбайжон Республикаси Конституциявий суди раисининг таклифига биноан, конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

 

Халқаро конференцияда 13 давлатнинг конституциявий судлари,  Озарбайжон Республикаси давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар ва муассасалар вакиллари, ОАВ ҳамда халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

Халқаро конференциянинг асосий мақсади – Озарбайжон Республикасининг конституциявий одил судловни амалга оширишдаги тажрибаси, хорижий мамлакатлар конституциявий судларининг фаолияти билан яқиндан танишиш, фикр ва тажриба алмашиш, шунингдек хорижий мамлакатлар конституциявий қонунчилигини қиёсий ўрганишдан иборат. 

Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов “Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар ва конституциявий назорат ривожланишининг янги босқичи” мавзусида маъруза қилди. Маърузада Ўзбекистонда 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган референдума янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги, унда Ўзбекистон Конституциявий судининг ваколатлари кенгайтирилиши, конституциявий шикоят институтини конституциявий норма билан мустаҳкамланганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.      

Конференцияда Албания, Белоруссия, Туркия, Сербия, Қозоғистон, Қирғизистон, Индонезия республикалари ва бошқа давлатлар конституциявий судлари вакиллари маърузалари ҳам тингланди. 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш