Республика илмий-амалий анжумани ташкил этилишидан мақсад - янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, уни ўрганишнинг зарурати масалаларидан иборат бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари, ю.ф.д. А.Ғафуров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси А.Ҳусейнова, Тошкент давлат юридик университети бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (РhD), доцент Б.Наримонов, Бухоро вилояти судининг судьяси Ш.Қувватов, Бухоро давлат университети юриспруденция ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси доценти Ғ.Янгиев маърузалари тингланди.
Янгиланган Конституцияда белгиланганидек, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Шунингдек, маърузаларда янги таҳрирдаги Конституция олий юридик кучга эга эканлиги, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида тўғридан тўғри ва сўзсиз қўлланилиши, Конституция нормаларини уларни амалга ошириш учун бошқа қонунчилик ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги ёки қонунчиликка Конституцияга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги важи билан қўллашни рад этиш қатъиян тақиқланиши белгиланганлиги тушунтириб ўтилди.
Республика илмий-амалий анжумани янги таҳрирдаги Конституция нормалари мазмун-моҳиятини фуқаролар ўртасида тушунтиришга ва уни амалда тўғри қўллашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди