2023 йилнинг 30 май куни Кореянинг пойтахти Сеул шаҳрида Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциациясининг 4-халқаро Симпозиум 31 май куни ўз ишини давом эттирди.
Симпозиум “Одил судловга эришиш: конституциявий истиқболлар” мавзусида бўлиб, мазкур тадбирда Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари Ассоциациясига аъзо давлатлардан
18 давлат Конституциявий судлари вакиллари иштирок этмоқда. Хусусан, тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Бангладеш, Таиланд, Ҳиндистон, Индонезия, Фаластин, Янги Зеландия, Малайзия, Монголия каби давлатлар вакиллари ўзаро фикр алмашмоқдалар.
Халқаро симпозиумнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари А.Гафуров “Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар ва конституциявий назоратни ривожлантириш” мавзусида маъруза билан иштирок этди.
Маърузада Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар асосида янги таҳрирдаги Конституция қабул қилингани, янгиланган Конституцияда бир қатор янги нормалар, янги ғоялар, изчил ўзгаришлар борлиги ва улар ҳақида маълумотлар берилди.
Умуман, Конституциянинг янги таҳририда моддалар сони 128 тадан 155 тага, нормалар эса 275 тадан 434 тага ошиб, Конституция 65 фоизга янгиланди.
Янгиланган Конституцияда Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишига оид норма белгиланганди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколатлари белгиланган 133-моддага янги норма сифатида конституциявий шикоят институтининг киритилиши бу институтни конституциявий мақомга эга бўлгани ҳақида маълумотлар берилди. Берилган маълумотлар халқаро симпозиум иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид, Конституциявий суд фаолияти такомиллашувига оид ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатишларини билдирдилар.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди