eye
ПЕТЕРБУРГ ХАЛҚАРО ЮРИДИК ФОРУМИ (ПМЮФ-2023) – МУЛОҚОТ УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ
2023 йил 11–13 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов бошчилигидаги делегация Россия Федерациянинг Санкт-петербург шаҳрида бўлиб ўтган XII Петербург Халқаро юридик форуми (ПМЮФ-2023) ишида иштирок этиб қайтди.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан Петербург халқаро юридик форумининг бу йилги ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ҳам иштирок этди.
ПМЮФ-2023 тадбирларида 36 та давлатларнинг олий ҳокимият идоралари раҳбарлари ташриф буюришди. Форумда 20 нафар адлия вазири, 10 та  давлатларнинг юқори суд инстанциялари раҳбарлари, 5 нафар халқаро ташкилот ва бирлашмаларнинг раҳбарлари, шунингдек, 6 нафар дипломатик корпус раҳбарлари иштирок этди. Форумнинг уч куни давомида 150 дан ортиқ тадбирлар бўлиб утди.

Ўзбекистон делегацияси ушбу муҳим мавзуларга бағишланган қатор таббирларда фаол қатнашди.
ПМЮФ-2023 доирасида 2023 йил 11 май куни Россия Федерацияси Конституциявий судида Россия Федерацияси Конституциясининг 
30 йиллигига бағишланган “Конституция ва конституциявий назорат: доктринани ривожлантириш ва амалиётни такомиллаштириш” мавзусида Халқаро конференция бўлиб ўтди.
Мазкур сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари A.X.Саидовнинг Ўзбекистонда амалга оширилган конституциявий ислоҳотнинг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган маърузаси катта қизиқиш билан кутиб олинди. 


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси M.Э.Абдусаломовнинг Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси бўйича ўтказилган референдум тўғрисида маълумоти халқаро конференция иштирокчиларига тақдим этилди. Хусусан, жорий йилнинг 
30 апрелида референдумда қатнашган мамлакатимиз фуқароларининг 
90 фоиздан ортиғи мамлакат келажагини белгилашда ўз танловини амалга ошириб, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини демократлаштиришни янада чуқурлаштириш истиқболига овоз бергани, янгиланган Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларни давом эттириш учун мустаҳкам замин яратгани қайд этилди. Маърузада, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги ишни Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилганлиги тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, конституциявий шикоят институтини конституциявий даражада белгиланишига, Конституциявий суд судьялари ваколати муддатлари, Конституциявий судга референдумга қўйилган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш ваколатини берилганлигига алоҳида эътибор қаратилди. 


Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ва халқ хоҳиш-иродаси ифодасига айланган конституциявий ислоҳотлар анжуман иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. 
Ўзбекистон Республикаси делегацияси сафар чоғида Россия Федерацияси Конституциявий судининг умумий фаолияти, суд аппаратининг тузилиши ва ишини ташкил этиш жиҳатлари, мурожаатлар билан ишлаш, шу жумладан, фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий шикоятларини кўриб чиқиш тартиби билан билан яқиндан танишди.

 
Делегация томонидан Конституция устунлигини таъминлаш ва конституциявий одил судловни амалга ошириш борасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ахборот алмашинуви мақсадида форумда иштирок эттган хорижий давлатларнинг конституциявий юрисдикция институтлари вакиллари билан ўзаро манфаатли амалий алоқаларни амалга оширишга келишиб олинди. 


Ўзбекистон Республикаси 
Конституциявий суди

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш