Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсади эканлиги нуқтаи назаридан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Конституциявий қонуннинг мазмун-моҳияти, унинг Ватанимиз тараққиёти, жамиятимиз ривожидаги аҳамияти ва унга киритилган янги нормалар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат.
Халқаро давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Олий суд, Конституциявий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимияти, Адвокатлар палатаси, Тошкент Давлат юридик университети, “Мадад” юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ННТ вакиллари, таълим муассасалари олимлари, экспертлар, фуқаролик жамияти институти вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва ОАВ иштирок этди.
Маълумки, Конституция ўзида инсоннинг халқаро умумэътироф этилган асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида жамлаган ва олий юридик мақомга эга ҳужжатдир. Шундай экан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар барчамиз учун ўта муҳим ва аҳамиятлидир.
Янги Конституцияни тайёрлашда умумхалқ муҳокамаси орқали
220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушган ва уларнинг аксарияти эътиборга олиниши билан бирга, халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 190 дан ортиқ давлатлар тажрибаси ўрганилган ҳамда 6 турдаги экспертизадан ўтказилган.
ТадбирдаЎзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси А.Рахманов“Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – янгиланаётган Конституция мезони ва ҳуқуқий давлатнинг олий қадрияти” мавзуида маъруза билан иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди Девони