Шу муносабат билан Конституциявий судда катта меҳнат йўлини босиб ўтган судьяларни муносиб кузатиш ташкил этилди. Тадбирда Конституциявий суд раиси М.Абдусаломов, Судьялар олий Кенгаши раиси Х.Ёдгоров, Судьялар олий кенгаши раисининг ўринбосари А.Жалилов, Cудьялар олий кенгашининг судьяси В.Файзуллаев ҳамда Конституциявий суд судьялари, девони ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда Конституциявий суд раиси М.Абдусаломов ҳамда Судьялар олий Кенгаши раиси Х.Ёдгоровлар сўз олиб Конституциявий суд тўрт нафар аъзоларининг катта ҳурмат ва миннатдорлик билан кузатилиши, суд тизимида чорак аср ва ундан кўп фаолият юритиб, турли босқичларни муносиб босиб ўтганларини эътироф этдилар. Бу ҳаммага ҳам насиб этмайдиган катта бахт ва саодатдир. Тўрт нафар аъзога эсдалик совғалари билан бирга Судьялар олий кенгаши қарори билан “Фахрий судья” кўкрак нишони билан тақдирланганлари фаолиятларига берилган юксак баҳо бўлди.
Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдиновичга ҳуқуқшунослар катта ҳурмат ва ҳавас билан қарайди. Негаки бу инсон меҳнат фаолиятини дурадгорликдан бошлаб, ҳуқуқшуносликда 1968 йилдан Тошкент Давлат университетининг катта лаборанти, 1969-1982 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими, катта илмий ходими бўлиб, 1982-1994 йиллар давомида Тошкент Давлат университетининг катта ўқитувчиси, доценти, декани, проректори сифатида илмий-педагогик йўналишда фаолият юритган бўлса, 1994-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари, 1998 йилдан 2014 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқ масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2014 йилдан 2021 йилгача эса Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, 2021 йил 5 февралдан жорий йил
23 августига қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимларида меҳнат қилган. Юридик фанлар номзоди, доцент.
3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси,Биринчи малака даражали судья.
2006 йилда «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 15 йил» эсдалик нишони билан мукофотланган, 2008 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Йигирма тўрт йиллик умрини, ҳаётини, меҳнатини Конституциявий суднинг фаолиятини дастлабки йилларида оёқа қўйишдан бошлаб, ташкилотни дунё Конституциявий судлари тизимида тан олинишида, улар билан алоқаларни ўрнатиш ва яхшилашда муносиб ҳиссасини қўшган.Бугунги кунда конституциявий ҳуқуқ бўйича Ўзбекистоннинг энг катта мутахассисларидан бири сифатида тан олинган.
Қаҳрамон ака Улжаевни суд тизимида жуда яхши билишади. Албаттада, унинг судьялик лавозимида бўлиши мустақилликдан аввал бошланиб 37 йиллик узлуксиз судьялик стажини ташкил этади. Бугунги кунда бундай кадрлар саноқлиги бўлиб, уларнинг босиб ўтган йўли ёш судьялар учун намуна ҳисобланади.
Меҳнат фаолиятини 1971 йилда Навоий вилояти Хатирчи тумани “Мойбулоқ” давлат хўжалиги қурилишбригадасининг ишчиси, кейинчалик суд тизимида 1977 йилдан Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман судининг суд мажлиси котиби ва суд ижрочиси лавозимидан бошлаб, судьялик лавозимида эса 1985 йилдан 2022 йилга қадар ҳалоллик билан, виждонан ва ўз ишига масъулият билан фаолият юритди. 1985-2000 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон, Қўшработ тумансудининг судьяси ва раиси, 1995-2000 йилларда Самарқанд вилояти туман судининг раиси, 2000-2011 йиллардаСамарқанд вилоят судининг судьяси, 2012-2013 йилларда Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари, 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси, 2017 йилдан 2022 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси бўлиб фаолият юритди.Биринчи малака даражали судья.2015 йилда“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” Фахрий унвони билан тақдирланган.
У суд тизимида жиноят ишлари бўйича катта мутахассис бўлиши баробарида, Конституциявий судда ҳам муносиб фаолият юритди. 2017-2022 йилларда Жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича комиссия аъзоси ҳамда Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси сифатида самарали меҳнат қилганини таъкидлаш ўринли.
Генжемурат оға Пиржанов 1971 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман хўжалигининг ишчисиликдан бошлаб, 1983-1990 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар тизимида, адвокатура, юридик маслаҳатхонасининг мудири, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман партия қўмитасининг йўриқчисибўлиб хизмат қилган. Судьялик фаолияти 1990-1995 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туман судининг раисиликдан бошланиб, 1995 йил Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг судьяси, 1995 йилКонституциявий суд ташкил топгандан буён, йигирма етти йиллик умри, ҳаёти, фаолияти Конституциявий суд фаолияти билан боғлиқ бўлди.Биринчи малака даражали судья.
2002 йилда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист, 1992 йилда «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 1 йил», 2006 йилда «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 15 йил», 2011 йилда «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил», 2017 йилда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонлари ва 2007 йилда «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
У Қонунга мувофиқ, Конституциявий судда Қорақалпоғистон вакили сифатида мустақил республика номидан фаолият юритиб, қонун ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқишда фикрларини билдирди. Шу билан бирга, ўн йилга яқин Адлия вазирлиги ҳузуридаги Нотариусларни танлаш комиссияси аъзоси сифатида самарали фаолият юритди.
Қаюмов Файзулла Абдулхаевич меҳнат фаолиятини 1986 йилда туман судининг котибиликдан бошлаб, кейинчалик 1990-1996 йилларда прокуратура тизимида, судьялик фаолияти 1996-2017 йилларда Тошкент ҳарбий округ ҳарбий судининг судьяси, раис ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси, Самарқанд ҳарбий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари, 2017 йилдан 2022 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси бўлиб фаолият юритди. Биринчи малака даражали судья. 2009 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
Конституциявий суддаги фаолияти давомида ҳарбий соҳага, жиноят қонунчилигига оид қонун ҳужжатларини кўриб чиқишда, фикр билдиришда ҳарбийларча тартиб ва интизом билан фаолият юритди.
Конституциявий судда ваколат муддати тугаган тўрт нафар судьялар барчалар катта ҳаёт ва тажриба мактабини босиб ўтиб, ўз йўлларини ярата олган, шунинг баробарида фидойи меҳнатлари самараси ўлароқ давлат мукофотлари билан тақдирланган Устозлардир. Шунча катта довонларни босиб ўтган бўлсаларда жудаям камтар, самимий, меҳрибон бўлганлари учун,сидқидилдан бажарган фаолиятлари учун, ёшларга ибрат ва намуна тимсоли бўлганлари учун миннатдорлик билдирамиз!
Келгуси ҳаётлари ва фаолиятларида мустаҳкам соғлик, суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлашда ўз ҳиссаларини қўшишда давом этиш, соҳани ёшларга ўргатиш,илм ва зиё таратишда муваффақиятлар тилаймиз!
Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий суди