eye
Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциациясининг (ОКСЭИ) навбатдаги онлайн конференцияси бўлиб ўтди
2022 йил 15-16 июнь кунлари Корея Республикаси Конституциявий суди томонидан “Осиё конституциявий судлари ва унга тенглаштирилган институтлар ассоциациясининг 3-чи конференцияси” онлайн шаклда ташкил этилди.

Конференцияда 18 давлатлардан шу жумладан Корея, Қозоғистон, Монголия, Азарбайжон, Туркия, Хиндистон, Малазия, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Индонезия, Бангладеш, Миянмар, Тайланд, Покистон, Филипин, Қирғизистон ва Япония мамлакатлари конституциявий назорат институтларининг вакиллари иштирок этди.

Конференцияда яшаш ҳуқуқи ва давлат ҳокимиятининг роли, ҳаётга қарши жиноятлар тушунчаси ва моҳияти, ҳаёт ва саломатлик учун қулай экологик муҳитга бўлган ҳуқуқ ҳамда яшаш ҳуқуқидан турмуш даражасигача масалалари бўйича фикр алмашилди.

Тадбир давомида конференция иштирокчиларининг тақдимотлари тингланди.

          Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Девон раҳбари А.Рахимов ва катта эксперт Ш.Исакуловлар иштирок этдилар, муҳокамага қўйилган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Девон раҳбари А.Рахимов“ ҳаётга қарши жиноятлар тушунчаси ва моҳияти” мавзусида маъруза билан чиқиш қилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди девони  

 

 

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш