eye
2022 йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида Конституциявий суд раиси М.Абдусаломовнинг Қонун орқали демократия учун Европа комиссияси (Венеция комиссияси) вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
УчрашувдаВенеция комиссияси бўлим бошлиғи Сергей Кузнецов, Европа Кенгашининг Бош директорат офиси Марказий Осиё масалалари бўйича мувофиқлаштирувчиси Ольга Фрайштетер ҳамдаГрузия Конституциявий судининг собиқ раиси, Венеция комиссияси эксперти Георгий Папуашвили, шунингдекЎзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари ва экспертлари иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Венеция комиссияси билан ҳамкорлигини ривожлантиришнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди.

 

Венеция комиссияси ўз фаолиятида Шарқий Европа мамлакатларинингЕвропа конституциявий мероси меъёрларига мос келадиган конституцияларни қабул қилинишида муҳим роль ўйнади.

Ўзбекистон давлат ҳокимияти органлари тизимида Конституциявий суд муҳим ўрин тутади. Унинг фаолияти Конституциянинг устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судиВенеция комиссияси билан 1998йилдан буёнҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга ошириб келинмоқда:

- ҳуқуқий ахборот алмашиш;

- Конституциявий суд вакилларининг Венеция комиссияси томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиши;

- қўшма халқаро конференциялар, симпозиумлар, давра суҳбатларини ташкил этиш ва ўтказиш;

  • Конституциявий суд томонидан ўтказиладиган тадбирларга Венеция комиссияси экспертларини жалб қилиш;
  • Конституциявий суд вакилининг Венеция комиссияси томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиши.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судиВенеция комиссияси билан“Конституциявий одил судловни қўллаб-қувватлаш, одил судловдан фойдаланиш ва сайлов тизимини ислоҳ қилиш” қўшма лойиҳаси доирасида ҳамкорликни амалга оширган. Хусусан, Тошкент шаҳрида Европа Кенгашининг Венеция комиссиясибилан ҳамкорликдабир қатор халқаро конференциялар, симпозиумлар ташкил этилиб, хорижий давлатлар Конституциявий судлари фаолияти ва амалиёти ўрганилган. Ўз навбатида Ўзбекистон Конституциявий суди вакиллари Венеция комиссияси томонидан чет элларда ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этиб, амалий тажрибаларга эга бўлганлар.

Учрашувда Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистонда Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, мамлакатимиздакейингийилларда конституциявий одил судловни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, 2021 йил 27 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги янги Конституциявий қонунга батафсил тўхталиб, Қонун билан конституциявий суд ишларини юритиш янада  демократлаштирилганлиги, конституциявий назорат самарадорлиги оширилгани, шунингдек мамлакатимизда биринчи мартда конституциявий шикоят институти жорий этилгани ҳақида сўзлаб берди. Фуқаролар ва юридик шахслар томонидан қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоятларни Конституциявий судда кўриб чиқиш амалиёти  ҳақида маълумот берилди.

Венеция комиссиясивакиллари билан икки томонлама ҳамда минтақавий дастурлар доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Янги Қонун билан Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доираси кенгайтирилгани, янги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда кенг қамровли демократик ислоҳотлар, инсон ҳуқуқлари ва қонунчиликни эркинлаштириш ғояларига мувофиқ келиши ва конституциявий одил судловни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш, суд-ҳуқуқ органларини кенг кўламли ислоҳ қилиш бўйича тизимли ишлар доирасида  амалга оширилди.

Венеция комиссияси вакилларинингконституциявий одил судловни таъминлашда ҳамкорликка доимо тайёр эканликлари, Ўзбекистон Конституциявий суди қарорлари ва ҳужжатлари Венеция комиссияси CODICES(жаҳон Конституциявий судлари қарорлари Маълумотлар базаси) маълумотлар тизимига жойлаштирилиши барча учун фойдали экани ҳақида фикр билдирди.      

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судиВенеция комиссияси билан ҳамкорлиги масаласини янги босқичга кўтариш, янги Қонун билан берилган имкониятларни қўллаш амалиётини кучайтириш, бунда Венеция комиссияси билан ҳамкорлик ижобий натижаларга олиб келиши ҳақида фикрлар билдирилди.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий судининг

Котибияти

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш