eye
Самимий табрик!
Самимий табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги №ПФ-70 сонли Фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш йўлидаги ибратли фаолияти, ўзининг бой тажрибаси, билим ва салоҳияти билан профессионал маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси Мирза-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фаҳрий унвони билан тақдирланди!

Муҳтарам Устозимиз Мирза-Улуғбек Элчиевични ушбу юксак унвон билан чин дилдан муборакбод этамиз.

 

Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий суди жамоаси

Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш