Эртага Янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинганига бир йил бўлади
Бундан бир йил аввал, 2023 йил 30 апрель куни мамлакатимизда ўтказилган умумхалқ референдумида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлиги том маънодаги тарихий воқеа бўлиб, унда халқимизнинг олий мақсади – Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топди. Зотан, янгиланган Асосий қонунимиз Янги Ўзбекистонни барпо қилиш стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари муҳрланган, миллий давлатчилигимиз тараққиётининг ушбу муҳим тарихий босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда конституциявий асослари белгиланган замонавий сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат сифатида шаклланди.
Янгиланган Конституцияни Ўзбекистон халқи ҳаётининг эволюцион тараққиёти жараёнларидаги ҳаётий зарурат сифатида мамлакат, миллат ва халқ сифатида олдинга бориш учун стратегик мақсадлари ва жорий режаларимизни аниқлаб олиш, ҳуқуқий расмийлаштиришимиз учун ғоят аҳамиятли масала, яъни адолатли жамият, озод ва обод Ватан қуриш йўлидаги улкан қадам бўлди, десак ҳеч муболаға бўлмайди.
1022